Буюк Британияда пиво заводлари ёпилиши рекордга чиқди

Буюк Британияда пиво заводлари ёпилиши рекордга чиқди

2025 йил давомида Буюк Британияда қарийб 140 та пиво ишлаб чиқарувчи корхона ўз фаолиятини тўхтатди. Бу кўрсаткич 1974 йилдан буён қайд этилган энг юқори йиллик натижа ҳисобланади.

Мустақил пиво ишлаб чиқарувчилар жамияти (SIBA) бу ҳақда The Daily Telegraph нашрига таяниб маълум қилди.

Жамият ижрочи директори Энди Слининг таъкидлашича, крафт пивога бўлган талаб ҳали ҳам юқори бўлишига қарамай, сўнгги бир йил ичида пиво заводларининг ёпилиши рекорд даражага етган. Унинг сўзларига кўра, мамлакатнинг барча ҳудудларида фаолият юритаётган пиво заводлари сони изчил равишда қисқариб бормоқда.

Мутахассислар пиво ишлаб чиқарувчи корхоналар ёпилишига асосий омил сифатида солиқ юкининг оширилганини кўрсатмоқда. Хусусан, алкоголь маҳсулотларига акциз солиғи ҳамда қўшилган қиймат солиғининг кўтарилиши соҳадаги тадбиркорлар учун жиддий қийинчиликлар келтириб чиқармоқда.

Энди Слига кўра, солиқларнинг кескин ошиши пиво ишлаб чиқарувчилар фаолиятига салбий таъсир кўрсатиб, нафақат пиво заводлари, балки уларнинг асосий мижозлари ҳисобланган паблар ишига ҳам жиддий зарба бермоқда. Шунингдек, ушбу ҳолат бозорда йирик глобал пиво брендларининг юқори мавқега чиқиб олишига ҳам замин яратмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: