Коресга эрга тегиб маломатлар остида қолган қиз-жувон!..
“Одамлар мени сира ҳоли-жонимга қўйишмаяпди. Шундай маломат тошларини отишаяпдики, бунинг дастидан яшашга ҳаққим борми-йўқми деб ўйлаб қолдим”, дейди у…
Ўзи тақдирингни ҳал қилиб бўлибсан. Нима шундай бўлишини олдиндан билмасмидинг? Билардинг. Лекин… Энди қўй майда-чуйда гапни…
Битта ақлфуруш у қаресга эрга тегмаганида бу ерда қандай азоблар остида қолишини тахмин қилиб ташлабди. Бекорларни бештсини айтибсан. Ўзи чет элда туриб олиб сенга ўхшаш “донолик”лар қилаётганларнинг дастларидан қанчадан-қанча оила бузилиб кетди. Гапни эшит. Ҳар битта банда, нима истаги бўлса албатта Аллоҳдан сўраши шарт. Ана шунда Аллоҳ унинг барча йўлларини очиб қўяди. Ва у ҳаракат қилса мақсадига етади… Ўзбекистонда эрга текканида эри Россияга қул бўлиб ишлашга кетарди. Кейин қайтиб келиб уни ҳайдаб юборарди, деган уйдурмаларни аввало ўзинга ишлат. Чунки сен ҳам чет элда юрибсан. Шунчаки, юрганинг йўқ. Киндик қонинг тўкилган жойга тиш қайраб юрибсан. Сен учун бу юртда қанча кўп тўполон бўлса, шунча яхши. Шу билан “орқанг” муздай бўлади-да. Қолаверса, хомийларингни буюртмаларини бажарган ҳисобланасан… Сен яхшиси босиб ўтир. Ана шу сенга ярашади…
Коресга эрга теккан жувон масаласига келсак. Ғишт қолибдан кўчибди. Энди сени биринчи вазифанг ўша корес болани мусулмон қил. Қолган нимайки орзу-истакларинг бўлса Худодан сўра. Анави иприсқиларни гапларига ишониб юрма. Улардан маслаҳат олма!.. Улар сени бузишдан бошқага ярашмайди…
