Саудия Арабистони АҚШга Эронга қарши ҳужум уюштириш учун ўз ҳарбий базалари ёки ҳаво ҳудудидан фойдаланишга рухсат бермайди
Саудия Арабистони АҚШга Эронга қарши ҳужум уюштириш учун ўз ҳарбий базалари ёки ҳаво ҳудудидан фойдаланишга рухсат бермайди. Бу ҳақда Fox News хабар берди.
Телеканал маълумотига кўра, АҚШ Саудия Арабистони билан маслаҳатлашувлар ўтказилганига қарамасдан, Форс кўрфазидаги иттифоқчиси билан Эрон бўйича ўз режаларини бўлишмаган. Юқори лавозимли амалдорнинг сўзларига кўра, иттифоқчилар Вашингтоннинг позицияси юзасидан аниқликка эга бўлмаган.
Саудия Арабистони Қўшма Штатларни Эронга зарба бериш учун ўз ҳаво ҳудуди ёки базаларидан фойдаланишга йўл қўймаслигидан огоҳлантирган.
