Шомуродов гол урган ўйин дуранг билан якунланди

Шомуродов гол урган ўйин дуранг билан якунланди

Туркия чемпионати 20-турида «Истанбул Башакшеҳир» ўз майдонида «Ризеспор»ни қабул қилиди ва 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

Ўйинда мезбонлар сафида асосий таркибда икки нафар ўзбекистонлик футболчилар Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев ҳаракат қилди.

Тўлиқ ўйнаган Шомуродов 19-дақиқада жамоасининг дастлабки голига муаллифлик қилди. Файзуллаев 63-дақиқада захирага олинди.

«Ризеспор» аъзоси ҳисобланган Ҳусниддин Алиқулов жиддий жароҳат сабаб ўйинни ўтказиб юборди.

«Башакшеҳир» 30 очко билан турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди. «Ризеспор» 20 очко билан 11-поғонада.

Туркия Суперлигаси. 20-тур
31-январ, 19:00. Фотиҳ Терим стадиони (Истанбул)
Башакшеҳир – Ризеспор – 2:2
Голлар: 1:0 — Шомуродов (19), 1:1 — Шаҳин (45+1), 1:2 — Миҳейле (68), 2:2 — Озгюр (75)

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: