Тезкор ахборот: эртадан бошлаб “метан заправка”лар очилади

Тезкор ахборот: эртадан бошлаб “метан заправка”лар очилади

Энергетика вазирлигининг хабар беришича, эртага, 2-февралдан бошлаб “метан заправка”лар соат 10:00 дан 16:00 гача фаолият юритади (https://t.me/minenergy_uz)

Фарғона водийсида “метан заправка”ларнинг иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиқиб белгиланади.

Шу билан бирга, ижтимоий соҳа обектларига хизмат кўрсатувчи махсус техника ва жамоат транспортлари учун газ таъминоти чекловларсиз, барқарор тарзда таъминланади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: