Зеленский яна сайловда номзодини қўйишни инкор этмади

Зеленский яна сайловда номзодини қўйишни инкор этмади

Украина президенти Владимир Зеленский президентлик сайловларида яна номзодини қўйиши мумкин.

Сиёсатчи бу ҳақда Чехия радиосига берган интервьюсида айтиб ўтган.

«Билмайман. Бу уруш (Россия-Украина уруши – таҳр.) қандай тугашига боғлиқ», деб жавоб берди Украина раҳбари жанглар тугаганидан кейин нима қилишини сўраганида.

Зеленский баъзан яна номзодини қўйиш масаласини ўйлаб кўришини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил март ойида бўлиб ўтиши лозим бўлган Украина президентлик сайловлари амалдаги ҳарбий ҳолат туфайли номаълум муддатга қолдирилганди. Зеленский мамлакат техник жиҳатдан сайловларни ўтказишга тайёр эканлигини, аммо бу фақат ҳарбий ҳаракатлар тугаганидан кейин ёки ишончли хавфсизлик кафолатлари билан амалга оширилиши мумкинлигини таъкидлади. Унинг фикрича, бундай қўллаб-қувватлаш билан сайловларни 60-90 кун ичида ташкил қилиш мумкин.

Эҳтимолий сайловларда собиқ қўмондон Валерий Залужний ва офис раҳбари Кирилл Буданов Зеленскийни ортда қолдириши мумкин.

Дўстларингизга ҳам юборинг: