«Ажрашяпмиз, билиб қўйинглар, халқ…» хонанда Жасур Умировнинг оилавий муносабатлари ижобий якун топганга ўхшайди (Видео)

«Ажрашяпмиз, билиб қўйинглар, халқ…» хонанда Жасур Умировнинг оилавий муносабатлари ижобий якун топганга ўхшайди (Видео)

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқлар марказида бўлган таниқли хонанда Жасур Умировнинг оилавий муносабатлари ижобий якун топганга ўхшайди. Бироз аввал ажрашиш истагини билдирган ижодкор, турмуш ўртоғи билан ярашганга ўхшайди. Бу янгилик хонанданинг минглаб мухлислари томонидан илиқ кутиб олинди.

Ҳар бир оилада бўлгани каби, санъат аҳлининг рўзғорида ҳам гоҳида кутилмаган машмашалар ва синовли дамлар учраб туради. Бироқ, оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчиликнинг диққат марказида бўлган шахслар учун бундай вазиятлар янада мураккаб кечади.

Аввалроқ, Жасур Умиров жонли эфирда хотинини сўкиб, у билан ажрашмоқчи эканлигини маълум қилган эди. Кейин эса хотини билан бўлган жанжалдан сўнг барча Наманганликлардан узр сўраб чиққан эди.

Нима бўлган тақдирда ҳам оила муқаддас. Миллионлаб мухли ва мухлисаларга эга хонандага бахтли ва мазмунли умр тилаймиз.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: