«Биродарлар, пулларингга эҳтиёт бўласизлар! Орамизда ўғрилар бўлиши мумкин!»

«Биродарлар, пулларингга эҳтиёт бўласизлар! Орамизда ўғрилар бўлиши мумкин!»

Автобуслардаги тиқилинчларда ўғрили билан шуғулланадиган гуруҳнинг биттаси: «Биродарлар, пулларингга эҳтиёт бўласизлар! Орамизда ўғрилар бўлиши мумкин!» – дея огоҳлантиради. Одамлар пули солинган жойларни пайпаслаб кўради, бошқа ишончли жойларга солади. Ўғрининг шериклари буни кўриб туради. Огоҳлантирган ўғри салондаги тиқилинчда бемалол юради, ҳамма унга ишонади. Бир-икки бекатда чўнтакларни «шимон» қилган ўғрилар гуруҳи автобусдан тушиб қолади…

Ҳозир ҳаммани огоҳликка даъват қилганча томоқ йиртаётганлар ҳам қандайдир гуруҳларнинг аъзоларига ўхшайди. Бир жанжални бошлаб қўйгач, тинч жойларга чиқиб кетади.

Оллоёр Бегалев.

Дўстларингизга ҳам юборинг: