Майда-чудай қилиб ўтирмасдан бирдан ўлдиринглар!..
Украина Қуролли Кучлари (УҚК) қўмондонлиги ўз жангчиларига россиялик ҳарбийларни асирга олмасликни буюрган, уларни сўроқ қилгандан сўнг дарҳол ўлдириш вазифаси қўйилган. Бу ҳақда 2 февраль куни асирга тушган украин контрразведка ходими ва Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) агенти Сергей Михайлов маълум қилди.
«Менга маълум бўлишича, украин қўмондонлигида умуман россиялик аскарларни асирга олмаслик позицияси бор», — деб келтиради унинг сўзларини ТАСС агентлиги.
Контрразведкачининг айтишича, Россия ҳарбийларини сўроқ қилгандан кейин ўлдириш вазифаси УҚКнинг кўплаб бўлинмалари олдига қўйилган.
Аввалроқ, 29 январь куни асирга тушган «Азов» махсус тайинловли бўлинмаси аъзоси, қора танли жангчи Даниэль Жарков ҳам ушбу бригада жангчилари россиялик ҳарбийлар қўлга тушиб қолишса уларни сўроқ қилиб бўлганларидан сўнг ўлдириб юборишларини айтган эди.
