Уруш бўладими, бало бўладими, баттар бўладими фарқи йўқ. Улар «соққа» қилишда давом этишаяпди!..

Уруш бўладими, бало бўладими, баттар бўладими фарқи йўқ. Улар «соққа» қилишда давом этишаяпди!..

2026 йил январь ойида Россиянинг энг бой бизнесменлари жами 19,392 миллиард доллар даромад қилди. Бу ҳақда 2 февраль куни Bloomberg Billionaires Index (BBI) рейтингида маълум қилинди.

Маълумотларга кўра, «Норникель» компанияси президенти Владимир Потанин йил бошидан буён 3,46 миллиард доллар даромад кўрган. Натижада унинг умумий бойлиги 29,9 миллиард долларга етган.

Шунингдек, «Еврохим» ва СУЭК компаниялари ҳамтаъсисчиси Андрей Мельниченконинг бойлиги 2,83 миллиард долларга ошиб, 21,8 миллиард долларни ташкил этди.

«Новатэк» компанияси раҳбари Леонид Михельсон 2026 йил январь ойида 1,93 миллиард доллар ишлаб топиб, умумий бойлигини 25,6 миллиард долларга етказди. «Лукойл» нефт компанияси асосчиси Вагит Алекперов ҳам 1,55 миллиард доллар даромад қилиб, бойлигини 24,1 миллиард долларгача оширган.

Бироқ энг катта йўқотиш Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров ҳиссасига тўғри келди. Унинг бойлиги 786 миллион долларга камайиб, 13,6 миллиард долларни ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил якунларига кўра ҳам Россиянинг энг бой бизнесменлари жами 18,37 миллиард доллар даромад қилган эди. Ўшанда тадбиркор Алишер Усмонов бир йилда 6,04 миллиард доллар ишлаб топиб, унинг бойлиги 19,3 миллиард доллар деб баҳоланган. Шунингдек, Урал кон-металлургия компанияси (УГМК) асосчиси Искандар Махмудовнинг бойлиги 4,75 миллиард долларга ошиб, 7,88 миллиард долларга етган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: