“Барселона” президенти “Реал Мадрид” футболчилари ҳақида уятли айблов билан чиқди

“Барселона” президенти “Реал Мадрид” футболчилари ҳақида уятли айблов билан чиқди

«Барселона» президенти Жоан Лапорта «Реал Мадрид»нинг «Райо Вальекано» устидан қозонган ғалабасидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, якшанба куни бўлиб ўтган баҳсда мадридликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ғалаба голи 100-дақиқада Килиан Мбаппе томонидан пенальтидан киритилди. Пенальти эса Браим Диаснинг йиқилишидан сўнг белгиланган эди.

«Мен «Мадрид»нинг «Райо»га қарши ўйинини кузатдим. Ҳакам қаердан 9-10 дақиқа қўшиб берганини тушунмадим. Жарима майдончаси ичида йиқилишга одатланиб қолган баъзи футболчилар ўзларига кимдир тегиб кетгандек кўрсатишди. Бундай вазиятда симуляция учун сариқ карточка бериш керак эди. Қарорлар «Райо» фойдасига ишламаганини кўрдим», — деди Лапорта.

Маълумот учун, ушбу ғалабадан сўнг «Реал Мадрид» турнир жадвалида пешқадам «Барселона» билан орадаги фарқни 1 очкогача қисқартирди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: