Бир тийинга олишмади!.. Ҳукумни у ўқиди. Осиб ўлдириш жазоси берилсин, деди!.. Лекин махкумгамас, унга бечорага қарагандай қарашди!..

Бир тийинга олишмади!.. Ҳукумни у ўқиди. Осиб ўлдириш жазоси берилсин, деди!.. Лекин махкумгамас, унга бечорага қарагандай қарашди!..

Ҳамма юрак ҳовичлаб кутаётганди. Балки, раҳим қилишар. Балки, бир умрлик қамоқ жазоси тайинлашар деган умидда эди. Аммо  у ундай қилмади. Баралла айтди! «Осиб ўлдириш жазоси берилсин!».. Шундан кейин у маҳкумга қаради. Маҳкумнинг кўзи ўт-олов бўлиб ёнмоқда эди! Гуё ҳукумни махкум ўқиди-ю, жазо судга-қозига берилгандай! «Бу ўлишини билди. Нега бунча ғуддаяди?!» дея ўйлади қози. Ва шундай ўй хаёлидан ўтиши билан, маҳкум уни ер билан битта қилиб ташлади. Сен оддий қўғирчоқсан? Сен одам шаклидаги қўғирчоқсан! Сени қўлингдан нима келади? Итваччадай акиллаш бошқа ҳеч нима!!! Сен ҳатто сотқин ҳам эмассан! Сотқин одам пул олади. Жуда катта пул. Аммо сен бечора, шўринг қурғур шу пулниям ололмадинг. Чунки беришмайди. Беришмаслигини жуда яхши биласан. Мабодо билмай сўраб қўйсанг улар бошинга нима куйлар солишини ҳам яхши биласан. Шунинг учун жимсан!..

Қозингни хаёлида махкум айтган мана шу гапларигина қолди…

Ҳукум ижро этилди…

Қози ташқарига чиқди. Ит ҳам унга қарамаяпди. Ҳатто уни биладиган. У билан салом-алик қиладиганлар ҳам бепарво. Нега шундай? Ахир у бутун бошли ўлим жазосини берди. У чиқарган ҳукум билан махкумни осишди. Осаётганликларини бутун дунё телевиденияда кўриб турди. Даҳшат-ку, шундай эмасми?!

Футболчи ҳам гол урганидан кейин қичқиради. Бутун стадион бўйлаб югуради. Ҳамма уни олқишлайди. Лекин нега уни олқишламаяпди?.. Ахир у ҳам гол урмадими?!

У хонасига кириб тўйгунича «виски» ичди. Сўнг уйига кетди. Эшикдан кириши билан хотинига қаради. Хотинининг юзида ҳеч бало йўқ. Ахир кўзлари каттариб, ҳаяжондан тўлиб-тўлиқиб, шундай одамни ўлимга махкум қилиб юбординг-а, демайдими?!  Даҳшат даражада, осишиди-я, демайдими?!

— Бугун хукум ижро қилинди, — деди у хотинига.

— Шунга,нима? — дея бепарвогина жавоб берди, хотини.

— Унча-мунча одамни эмас, нақд Саддам Ҳусайнни осишди!

— Тўғри, у унча-мунча одам эмас. Аммо сен кимсан? Сен ҳеч кимсан! Сенга буюришди. Сен бажардинг. Шу билан нима мен байрам қилишим керакмиди? Сен ҳеч нарса қилмадинг.  Сен роботдай нима дейишингни миянга қуйиб қуйишган бўлишса шуни гапириб бердинг. Аммо у ўлишидан олдин сени «ўлдириб» кетди. У осилган бўлса ҳам қахрамон. Сен кимсан?

— Хотиним бўлиб менга шу гапларни гапираяпсанми?!

— Шунга лойиқсан!..

— А-а-а-а!!!

Дўстларингизга ҳам юборинг: