Бутун дунё муҳокама қилаётган Джозеф Эпштейн ким эди? Унинг “Гуноҳлар ороли”да болаларнинг қони ичилганми? Ҳажми 3 миллион саҳифадан ошадиган дунё бойларининг жирканч ишлари ҳақидаги файлларда нималар бор?

Бутун дунё муҳокама қилаётган Джозеф Эпштейн ким эди? Унинг “Гуноҳлар ороли”да болаларнинг қони ичилганми? Ҳажми 3 миллион саҳифадан ошадиган дунё бойларининг жирканч ишлари ҳақидаги файлларда нималар бор?

Жеффри Эпштейн — америкалик молиячи ва миллиардер бўлиб, у вояга етмаган қизларни жинсий эксплуатация қилиш ва одам савдоси билан шуғулланувчи глобал тармоқ ташкил этганликда айбланган. Унинг ўлимидан кейин очиқланган ҳужжатлар дунё сиёсати, илм-фани ва элитасининг қоронғу томонларини очиб берди.

Эпштейн оддий математика ўқитувчисидан Wall Street’нинг энг нуфузли молиячиларидан биригача бўлган йўлни босиб ўтган. Унинг бойлигининг манбаси кўпчилик учун сир бўлиб қолган, бироқ у дунёнинг энг қудратли инсонлари билан яқин алоқада бўлган.

Унинг дўстлари орасида собиқ президентлар (Билл Клинтон, Дональд Трамп), Британия шаҳзодаси Эндрю, технологик гигантлар (Билл Гейтс) ва машҳур олимлар бўлган.

Эпштейн биринчи марта 2008 йилда айбланган, бироқ ўшанда у енгил жазо билан қутулиб қолган. 2019 йилда у яна ҳибсга олинди. Бироқ, суд жараёни якунланмасдан, 2019 йил август ойида у Ню-Йоркдаги қамоқхона камерасида ўлик ҳолда топилди. Расмий талқинга кўра, бу ўз жонига қасд қилиш, аммо бу воқеа атрофида ҳалигача кўплаб фитна назариялари мавжуд. 2024 йил бошида АҚШ суди қарори билан Эпштейн ишига оид юзлаб махфий ҳужжатлар оммага ошкор қилинди. Бу ҳужжатлар асосан Виржиния Жуффре (Эпштейннинг қурбонларидан бири) ва Гислейн Максвелл (Эпштейннинг шериги) ўртасидаги суд ишига тегишлидир.

Ҳужжатларда 150 дан ортиқ шахснинг номи келтирилган. Бу рўйхатда бўлиш инсоннинг жиноятчи эканини англатмайди, балки уларнинг Эпштейн билан алоқаси бўлганини ёки гувоҳ сифатида ўтганини билдиради.

Ҳужжатларда шаҳзода Эндрю ва Билл Клинтоннинг номлари тез-тез тилга олинади. Гувоҳларнинг кўрсатмаларига кўра, баъзи машҳур шахслар Эпштейннинг уйларида бўлишган. Ҳужжатлар Максвелл хоним Эпштейн учун қизларни ёллашда асосий фигура бўлганини яна бир бор тасдиқлади. У ҳозирда 20 йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда. Эпштейн иши дунёдаги «дахлсиз» қатлам вакиллари ҳам қонун олдида жавоб бериши мумкинлигини кўрсатди.

Шаҳзода Эндрю барча ҳарбий унвонлари ва қироллик имтиёзларидан маҳрум қилинди. Билл Гейтс ва Эпштейн ўртасидаги учрашувлар Гейтснинг шахсий ҳаёти ва обрўсига салбий таъсир кўрсатди. Кўплаб йирик банклар (масалан, JP Morgan) Эпштейннинг жиноий пулларини ювишга ёрдам берганликда айбланиб, миллионлаб доллар жарима тўлади. Жеффри Эпштейн иши ҳали якунлангани йўқ. Очиқланган ҳужжатлар фақатгина «айсбергнинг учи» бўлиши мумкин.

Гуноҳлар ороли

Эпштейннинг Виргин оролларидаги шахсий ороли «Гуноҳлар ороли» деб ном чиқарган, чунки асосий жиноятлар шу ерда содир этилган деб ишонилади. Эпштейн ороли, омма орасида “педофил ороли” деб аталадиган жой, АҚШга қарашли Виржин оролларида жойлашган икки оролдан иборат бўлган: Little Saint James ва Great Saint James. Ороллар эгаси — Джозеф (Жеффри) Эпштейн. У 2006 йилда Флоридада вояга етмаган қизларга нисбатан жинсий зўравонлик айблови билан қўлга олинган ва судланган. 13 ой қамоқ жазосидан сўнг уй қамоғига чиқариб юборилган.

Айтилаётган даъволарга кўра, Эпштейн оролига дунёнинг турли жойларидан вояга етмаган болалар олиб келинган ва орол юксак лавозимдаги меҳмонлар учун бузуқлик макони сифатида ишлатилган. Бу даъволарда: болаларнинг зўрлангани, айрим ҳолатларда ўлдирилгани, орган савдоси, “ритуал” ( бу ретуалга болаларни ўлдириб қонини ичиш) деб таърифланаётган жинсий зўравонликлар каби жуда оғир айбловлар бор. Дунёдаги юксак мақомдаги сиёсатчилар, сенаторлар, машҳур қўшиқчилар ва кино юлдузлари, айрим шаҳзодалар (Англия, Саудия), собиқ президент ва бош вазирлар ушбу оролга боргани ҳақида иддаолар келтирилади.

Эпшиейннинг янги ҳужжатларида Билл Гейц рус аёллари билан жинсий алоқада бўлганидан кейин жинсий йўл билан юқадиган касалликка чалинганлиги ҳам таъкидланган. 2013 йилги электрон почта хабарларида Эпшиейн Microsoft асосчиси «рус аёллари» билан жинсий алоқада бўлганидан кейин жинсий йўл билан юқадиган касалликка чалинганини даъво қилган ва The Telegraph нашрининг хабар беришича, Мелинда Гейцга яширинча антибиотиклар беришни сўраган.

Гейцнинг ўзи илгари Эпшиейн билан яқин алоқада бўлганини ёки бирон бир қонунбузарлик қилганини рад этган. Эпштейн ҳужжатларида шайтоний маросимларга гувоҳ бўлган шахслардан бирининг қуйидаги даҳшатли баёноти келтирилган:

Иккала оёғи кесиб ташланган болакайни кўрдим. Қурбонлик маросими номи остида болалар ўлдирилар, иштирокчилар эса боланинг ташқарига чиқиб қолган ичакларини ейишарди. Жорж Буш эса шундай болалардан бирини зўрлаган эди”.

Эпштейн ҳужжатларида тилга олинган машҳур исмлар:

  • 🇺🇸 Дональд Трамп
  • 🇺🇸 Илон Маск
  • 🇺🇸 Майкл Жексон
  • 🇺🇸 Билл Гейтс
  • 🇺🇸 Леонардо Ди Каприо
  • 🇺🇸 Жорж Буш (кичик)
  • 🇺🇸 Билл Клинтон
  • 🇺🇸 Ҳиллари Клинтон
  • 🇬🇧 Шаҳзода Эндрю
  • 🇺🇸 Кэмерон Диаз
  • 🇺🇸 Брюс Уиллис
  • 🇺🇸 Кевин Спейси
  • 🇺🇸 Харви Вайнштейн
  • 🇬🇧 Мик Жаггер
  • 🇺🇸 Жорж Лукас
  • 🇬🇧 Тони Блэр
  • 🇸🇦 Муҳаммад бин Салмон
  • 🇺🇸 Жон Керри
  • 🇺🇸 Тед Кеннеди
  • 🇺🇸 Роберт Кеннеди (кичик)
  • 🇺🇸 Майкл Блумберг
  • 🇺🇸 Вуди Аллен
  • 🇺🇸 Алан Дершовиц
  • 🇬🇧 Гилейн Максвелл
  • 🇺🇸 Эндрю Куомо
  • 🇬🇧 Фил Коллинз
  • 🇺🇸 Ларри Саммерс
  • 🇮🇱 Эхуд Барак
  • 🇺🇸 Крис Такер
  • 🇺🇸 Лес Векснер
  • 🇺🇸 Леон Блэк
  • 🇺🇸 Гленн Дубин
  • 🇫🇷 Жан-Люк Брюнель
  • 🇬🇧 Питер Мандельсон
  • 🇬🇧 Линн Ротшильд
  • 🇶🇦 Ҳамад Бин Жассим
  • 🇦🇪 Абдуллоҳ бин Зоид
  • 🇱🇧 Саад Ҳаририй
  • 🇪🇬 Аҳмад Абул Ғайт
  • 🇪🇸 Мигель Анхель Моратинес
  • 🇬🇧 Минни Драйвер
  • 🇨🇦 Питер Далглиш
  • 🇲🇦 Тайеб Фасси-Фихри
  • 🇧🇭 Халид бин Аҳмад Ал Халифа
  • 🇵🇰 Махдум Шоҳ Маҳмуд
  • 🇳🇬 Генри Один Ажумогобиа

АҚШ Адлия департаменти томонидан эълон қилинган материалларга коֹ‘ра, 2017-йили Жеффри Эпштейнга муқаддас Каъбапўшнинг учта парчаси юборилган. Жўнатма Саудия Арабистонидан БАА тадбиркорлари орқали амалга оширилган. Ҳужжатларга таянилса, бу иш ортида Бирлашган Араб Амирликларида фаолият кўрсатувчи ишбилармон аёл Азиза ал-Аҳмади ва Абдуллаҳ ал-Маари исмли эркак турибди. Улар матоларни British Airways авиакомпанияси орқали АҚШнинг Флорида штатига юборишган. Ёзишмаларда учта алоҳида мато бўлаги тилга олинади. Биринчи бўлак Каъбанинг ички қисмидан, иккинчиси эса ташқи қопламадан олинган. Учинчи мато эса муқаддас зиёратгоҳ устига ёпиш учун тўқилган, аммо фойдаланилмаган. Азиза ал-Аҳмади Эпштейнга ёзган мактубида ўзи юборган совғанинг диний аҳамиятини урғулайди. “Айтганча, ушбу қора парчага (мато — таҳр.) турли мазҳабларга мансуб камида 10 миллионлаб сунний, шиа ва бошқа мусулмонларнинг қўли тегган. Улар Каъба атрофида етти марта тавоф қилади, сўнгра ҳар бир киши имкон қадар уни ушлашга ҳаракат қилади. Улар ўз дуолари, ниятлари, кўз ёшлари ва умидларини шу парчага омонат қолдиришади. Шундан сўнг барча дуолари ижобат бўлишидан умид қилишади”, деган у.

Словакия бош вазири Роберт Фицо 31 январь куни миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Мирослав Лайчакнинг истеъфосини қабул қилган. У маслаҳатчини “дипломатия ва ташқи сиёсатда тажрибали мутахассис” деб атади. АҚШ эълон қилган ҳужжатлар уларда тилга олинган шахслар, жумладан, Лайчак томонидан қонун бузилганини кўрсатмайди. Бироқ Эпштейн билан алоқада бўлган шахслар юзасидан саволларни келтириб чиқармоқда.

Америкалик молиячи Жеффри Эпштейн 2019 йилда жинсий жиноятлар бўйича судланган ва қамоқда вафот этган. АҚШ Адлия вазирлиги 30 январь куни эълон қилган ҳужжатлар Эпштейннинг кўплаб машҳур шахслар билан алоқаларига оид янги тафсилотларни очиб берди. Улар орасида Илон Маск, Билл Гейтс, АҚШ президенти Дональд Трамп, собиқ президент Билл Клинтон ва Британия қироллик оиласи вакили Эндрю ҳам бор.

Лайчак 2018 йил октябрь ойида, яъни Словакия ташқи ишлар вазири лавозимида ишлаган пайтда Эпштейн билан ёзишмаларда аёллар ҳамда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан бўладиган учрашувни муҳокама қилган. Эпштейн ёзувларда кўринмайдиган тасвирни Словакия вазирига юборганидан сўнг, Лайчак “Нега мени бу ўйинларга таклиф қилмайсиз? Мен “МИ” қизни оламан”, деб жавоб берган.

Эпштейн эса “уларга эгалик қилмаслиги ва хоҳлаганини олиши мумкин”лигини билдирган. Шунингдек, у Словакия ташқи ишлар вазиридан Лавров билан учрашгач, Россиянинг БМТдаги элчиси Вилталй Чуркин ва Лавров тасвирланган футболкани олиб беришни сўрашни илтимос қилган.

“Футболкани олганингиздан кейин, қизларни оласиз. Ҳазил эмас, уларнинг иккаласи ҳам ҳозир бассейнда сузимоқда”, деган Эпштейн.

Лайчак эса “бу адолатдан эмас”лигини айтан.

“Улар 30 ёшга тўлмаган. Эҳтимол, сиз учун жуда ёшдир”, деган Эпштейн. Лайчак эса бунга ҳазил тариқасида жавоб берган.

Шунингдек, Лайчак 2017 йил ноябрь ойида Эпштейнга электрон хат ёзиб, бир аёл кинопродюсернинг фильмини “Оскар” мукофотига номзодлар рўйхатига киритишда ёрдам сўрагани ҳам аниқланган.

Словакия ОАВларига кўра, ҳужжатлар эълон қилингач, Лайчак дастлаб Эпштейн билан аёллар ҳақида ёзишмалар бўлганини инкор этган. Кейинроқ эса Фицо ҳукуматига сиёсий зарар етказмаслик учун истеъфо беришга қарор қилганини айтган. Лайчак илгари Словакияда тўртта ҳукумат таркибида, жумладан, уч марта Фицо бош вазир бўлган даврда ишлаган. У, шунингдек, халқаро дипломат сифатида фаолият юритган ва Европа Иттифоқининг Ғарбий Болқон бўйича махсус вакили бўлган.

Хориж ОАВларнинг қайд этишича, ушбу рўйхатда бўлиш шахсларнинг албатта жиноят содир этганини англатмайди. Ҳужжатларда Эпштейн билан турли сабабларга кўра (бизнес, сиёсат, парвозлар ёки ижтимоий тадбирлар) алоқада бўлган, гувоҳлик берган ёки шунчаки исми тилга олинган инсонлар жамланган. Оролда бўлган шахсларга оид видео ва далиллар Моссад (исроил разведкаси)  тузилмалари қўлида дунё лидерларини шантаж қилиш воситаси сифатида сақланган. Ҳозир эса, Эпштейн ишига оид файллар, рўйхатлар ва ҳужжатлар ижтимоий тармоқларда, хусусан X орқали кенг тарқала бошлади. Шу сабаб одамлар орасида: “ким борган?” “кимнинг исми чиқяпти?” деган саволлар кўпайди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: