Энди рулда «сторис» олганлик учун жарима ёки қамоқ жазоси берилади
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизматининг хабар беришича, интернетда лайк ёки «хайп» учун ўз ҳуқуқбузарлигини кўрсатиб видео ёки фото жойлаганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этилмоқда.
- Рулда кетаётиб телефонда «сторис» олиш;
- Йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ва буни мақтаниб ижтимоий тармоққа қўйиш;
- Жамоат тартибини бузиш ҳолатларини тарғиб қилиш.
Бундай ҳаракатлар ноқонуний хулқ-атворни тарғиб қилиш деб баҳоланади. Энди тармоққа қўйилган ҳар бир мақтаниш видеоси баённома расмийлаштирилишига асос бўлиши мумкин. Бу янгиликни блогер ва ҳайдовчи танишларингизга юбориб, огоҳлантириб қўйинг!
