Осиё Кубоги. Ўзбекистон Эронга йирик ҳисобда мағлуб бўлди
Ўзбекистон футзал терма жамоаси 2026 йилги футзал бўйича Осиё Кубоги чорак финалида Эрон терма жамоасига қарши майдонга тушди. “Жакарта халқаро велодроми” мажмуасида бўлиб ўтган учрашувда Нодир Элибоев бошқарувидаги жамоа 4:7 ҳисобида мағлуб бўлди.
Учрашувдаги ҳисобни Ўзбекистон терма жамоаси очди. 1-дақиқада Ихтиёр Ропиев белгиланган пенальтини аниқ ижро этиб, жамоани олдинга олиб чиқди. 5-дақиқада Элбек Тўлқинов Ропиевнинг узатмасидан сўнг фарқни иккитага оширди. Шундан сўнг Эрон футзалчилари устунликни қўлга олди. 6-дақиқада Муслим Оладгобад, 9-дақиқада Саид Аҳмадаббоси, 12-дақиқада Муҳаммадҳусайн Дераҳшони, 18-дақиқада Ҳусайн Сабзий гол киритиб, ҳисобни 4:2 га етказди.
Иккинчи бўлим ҳам кескин курашларга бой бўлди. 25-дақиқада Ҳусайн Тойиби пенальтидан гол киритди. 26-дақиқада Суннатилла Жўраев ҳисобни қисқартирди. 31-дақиқада дарвозабон Аббос Элмуродов узоқ масофадан берилган зарбани қайтарди, бироқ тўпга жарима майдончасидан ташқарида қўл билан теггани учун унга қизил карточка кўрсатилди. Эронликлар белгиланган жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, ҳисобни 6:3 га оширди. 33-дақиқада Музаффар Аҳаджонов Ўзбекистон терма жамоасининг 4-голини киритди. 39-дақиқада Сабзий дубль қайд этиб, учрашувга якуний нуқтани қўйди — 7:4
Шу тариқа, Эрон ярим финалга йўл олди, Ўзбекистон терма жамоаси эса мусобақадаги иштирокини якунлади.
Футзал бўйича Осиё кубоги-2026
Чорак финал
Эрон — Ўзбекистон 7:4
