Пропан нархи кескин ошди
Ўзбекистонда пропан нархи бир кунда 4,5% га ошди, сотувлар кескин камайди. 2-февраль куни суюлтирилган газ нархи 4,5% га кўтарилиб, бир тоннаси учун 7,84 млн сўмдан ошди ва 16-январдан буён энг юқори кўрсаткичга етди.
Ҳафта давомида пропан 5% дан ортиққа ёки деярли 400 минг сўмга қимматлашди. Шу билан бирга, таклиф ҳажми олдинги кунга нисбатан 28% га қисқарди. 12-январдан бошлаб биржада пропан нархига қўйилган юқори чегара қатъийлаштирилди. Рақобат қўмитаси пропан нархининг ошириш чегарасини 20% дан 10% гача туширди ва энг юқори нархни 7,5 млн сўм этиб белгилади.
