Аёллар эҳтиёт бўлинг!..
Шайтон тирноқ остига уруғ қўйишини. Кейин ўша уруғлар шайтончалар бўлиб етишишини билармидингиз? Билмасангиз билинг. Шайтондан сен қандай кўпаясан, деб сўрашганида. Энг аввал ўстирилган тирноқлар остига уруғ қўяман, дея жавоб берган. Демак, шу тирноқлар остида унинг учун… уруғларни етилиши ва очиб чиқиши учун шароит бор. Шайтон шу шароитда фойдаланади… Эътибор бериб қарасангиз аксарият ўзларини замонавий қизман, дея ҳисоблайдиган аёллар, тирноқларини ўстириб олишади. Яна камига устига бошқа суний тироқларни ҳам ёпиштириб олишади. Устиларни лаклашади… Ана ундан кейин эрим ташлаб кетди, ишларим ўхшамаяпди. Ташвишлардан бошим чиқмаяпди, деган гаплар пайдо бўла бошлайди… Буларнинг замирида шу биргина, оддийгина тирноқ ётибди. Ана энди ўша ўсган тирноғингизни олиб ташланг, лакни ҳам қириб тирноқни асл ҳолига келтиринг… Биринчи сезадиган нарсангиз енгил тортишингиз бўлади… Қолганинга яна йўлларингиз очилиб кетаверади…
