Иштихондан чиққан яп-янги зўравонлар!..
Ака-ука сантехник усталар, Самарқанд вилоятининг Иштихон туманидаги боғчалардан бирига боришади. Шубаҳсиз, боғчада таъмирлаш ишларини олиб бориш учун. Бироқ уларни Фаррух Самарқандий деган блогернинг ёзишича, ака-укаларни 20 киши тутиб олишиб, обдон хуморларидан чиққунича уришади. Кейин кимдир тез ёрдам машинасини чақиради. (Демак, ака-укаларнинг аҳволлари оғирлашиб қолган) Мошина келади. Лекин зўравонлар калтаклар зарбидан қўллари синган, юзлари ёрилган, қонларига беланган жабирдийдаларни тез ёрдам мошинасининг ичига олиб кириб ҳам уришади. Сўнг машинани негадир боғчага ҳайдатишади. Ҳамда, боғчага қамаб қўйишади…
Очиғини айтганда, бекордан бекорга шунчакига биров биров урмайди. Уриши мумкин қачонки, маст-аласт бўлишса, “обдон чекиб” олишган бўлишса. Бошқа пайтда бировнинг бировга қўл кўтариши учун жиддийроқ сабаб керак. Ана шу сабабни, негадир Фаррух Самарқандий “фес”га жойлаган постида кўрсатиб ўтмаган… Йигирма киши иккита одамни урган бўлса ўнга бир бўлади. Шу йигирматанинг ҳаммаси бараварига ақлини йўқотиб қўйганми?! Хуллас, тушуниб бўлмайди. Аммо Фаррух Самарқандийнинг постига қўйилган “комент”ларда ў-ҳў-ў-ў, нималар ёзилмаган. Назаримизда туман ички ишлар бошқармаси, прокуратураси бу масалани шунчаки қолдирмаса керак!.. Чунки, гарчи Фаррух Самарқандий сабабини келтирмаган эсада жанжал бор, зўравонлик бор!..
