Манзура: «Ҳақиқий бахт — мустаҳкам оила»

Манзура: «Ҳақиқий бахт — мустаҳкам оила»

Хонанда Манзура “Yashin TV” YouTube каналига берган интервьюсида ҳаётидаги туб ўзгаришлар, бўлажак турмуш ўртоғи ва чин аёллик бахти ҳақида сўзлаб берди.

Санъаткорнинг айтишича, бўлажак жуфти билан Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида танишган. Ёш фарқига қарамай, унинг фикрлаши ва хулқ-атвори Манзурага мос келган. Хонанда учун танловда эркакнинг оилапарварлиги, аёлларга ҳурмат билан муносабати ва мустақил ҳаёт тарзи муҳим бўлган.

Шунингдек, Манзура тўйдан кейин Чимкентга кўчиб ўтишини, бироқ ижодини давом эттириш нияти борлигини айтди. Унинг таъкидлашича, ҳақиқий бахт — ўзаро тушуниш ва меҳрга асосланган оиладир.

Дўстларингизга ҳам юборинг: