Ўзини ўзи ўлдиргани жуда-а, шубҳалида!..
Ашаддий қотил, ашаддий шайтон Жеффри Эпштейннинг ишларини бу тарзда очилиб кетишини тагида жуда катта гап ётгангга ўхшайди. Ҳозирги замонда мушук бекордан бекорга офтобга чиқмайди!… Шу пайтгача, мана-ман, дея кўкисга урган каттанинг ҳам каттаси бўлган бойлар, президентлар, президентлар даражасига етиб олган амалдорлар, шахзодалар Жеффери Эпиштейнинг харом босган, наҳс босган оролига боришиб билган … еб келаркану, биров билмаган экан… Йўқ, жуда яхши билишган. Ҳамасини ҳисобга олиб қўйишган. Асллида ўша ҳисоботни олиб бораётганларнинг ўзлари тузоқ қўйишган. Қўйган тўрларига китлар, акулалар, оқ айиқлар, йўлбарслар илинган… Илинсада, тўр ташлаганлар, бир неча ўн йил индамай туришган. Кейин бирдан бўлиб ўтган воқеаларни ошкор қилмоқчи бўлишган ва шартта Жеффери Эпиштейнни қўлга олишган. Мақсадлари уни жазолаш эмас. Мақсадлари бошқа «клан»ларни жиловларини тортиш бўлган. Шундан кейин Жеффери кутилмаганда жонига қасд қилиб турибди. Мутлақо сирли равишда… Хўш, сиз шунга ишонасизми? Ҳақиқатдан ҳам у ўзини ўзи ўлдирганми ёки ўлишига ёрдам бериб юборишганми? Ёки бўлмаса Жеффери жонворни пластик операция қилишиб ундан Карлми, Марксними ясаб қўйишиб унинг ўрнига бошқа бировни қурбон қилишганми? Ҳар қалай мана-ман деган катта-катта бойлар, амалдорлар қўл қовуштириб туришмагандир. Улар Жеффери билан тил бириктиришиб, бошқа бировни қатил қилиб юборишгандир. Балки, сир очилмаслигини исташиб унинг ўзини ўлдиришгандир. Буниси ҳам катта сўроқ. Шу ерда иккинчи вариант ҳам бор. Нега энди тўр ташлаганлар, харом босган оролга борганларнинг рўйхатларини энди эълон қилгиси келиб қолди. Улар энди нимани исташаяпди? Буниси ҳам номаълум…
