Сурхондарёда президент совғаси деб берилган уй кредитли бўлиб чиқди

Сурхондарёда президент совғаси деб берилган уй кредитли бўлиб чиқди

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида биринчи гуруҳ ногирони Шаҳноза Гулбоевага 2018 йил президент совғаси сифатида топширилган уй кейинчалик ипотека кредити асосида расмийлаштирилгани маълум бўлди.

Оиланинг айтишича, уй учун тўловлар нафақадан ушлаб қолинмоқда. Мазкур уй “Бизнесни ривожлантириш банки” орқали 137,4 миллион сўм кредит эвазига харид қилинган. Ҳозирги кунда қарздорлик қарийб 170 миллион сўмни ташкил этмоқда.

Қумқўрғон тумани ҳокимлигига кўра, кредит тўловларини қоплаш учун ҳомийлар бириктирилган бўлиб, қарзнинг бир қисми тўлаб берилган.

Ҳокимлик вакиллари уйларнинг президент совғаси сифатида расмий берилган-берилмагани ҳақида аниқ маълумотга эга эмасликларини билдирган.

Манба

Дўстларингизга ҳам юборинг: