Текин ош! Бостир! Тез бўл! Тиқилинчга ўзингни ур! Бўлмаса ололмайсан!.. (видео)

Текин ош! Бостир! Тез бўл! Тиқилинчга ўзингни ур! Бўлмаса ололмайсан!.. (видео)

Битта иккитани суриб ташла. Мендан кейин келгансан, дейсан… Каттароқ идиш қуриб қолганмиди?! Ака, бор йўғи иккаламиз-ку! Ишинг бўлмасин. Жуда ортиб қолса, ярим нархида сотиб юборамиз. Пулига эртага гумма олиб еймиз. Сени калланг ишламайди, ўзи! Нима, ҳар куни текин ош тарқатишадими?!  Олдинироққа юр! Гўштидан кўпроқ солдир!..

Сира одам бўлмасканмиз. Нима, ҳалиям назаримиз шунчалик пастми?! Нима, ҳали ҳам қорин деса томдан ташлаймизми ўзимизни?! Ҳа, ташлаймиз. Агар ташламаганимизда ҳеч қурса навбат билан олардик!..

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: