Куба АҚШ учун таҳдид эмас

Куба АҚШ учун таҳдид эмас

Куба АҚШ учун ҳеч қандай таҳдид туғдирмайди, мамлакатнинг ҳарбий доктринаси эса фақат мудофаага қаратилган. Бу ҳақда Куба президенти Мигел Диас-Канель матбуот анжуманида маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, Куба бошқа давлатларга қарши тажовузкор режаларга эга эмас. Мамлакат ҳарбий соҳада қатор давлатлар билан ҳамкорлик қилса-да, унинг ҳудудида хорижий ҳарбий базалар мавжуд эмас. Диас-Канель Кубадаги ягона ноқонуний ҳарбий база сифатида АҚШнинг Гуантанамо провинциясидаги базасини қайд этди.

Шунингдек, президент Мудофаа кенгаши ҳарбий ҳолат жорий этилиши мумкин бўлган ҳолатлар учун чора-тадбирларни ўрганаётганини, аммо ҳозирча бунга эҳтиёж йўқлигини билдирди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: