Мелания Трамп ҳақидаги фильм — премера кунида 2,9 миллион доллар топди

Мелания Трамп ҳақидаги фильм — премера кунида 2,9 миллион доллар топди

АҚШнинг биринчи хоними Мелания Трамп ҳаётига бағишланган “Мелания” номли ҳужжатли фильм премера кунининг ўзида 2,9 миллион доллар даромад келтирди. The Hollywood Reporter маълум қилишича, биринчи дам олиш кунлари якунига қадар касса йиғими 8 миллион доллардан ошиши кутилмоқда.

Агар бу тахминлар тасдиқланса, фильм сўнгги ўн йилда энг юқори даромад келтирган ҳужжатли фильмлардан бирига айланади ҳамда ҳафталик премералар рейтингида учинчи ўринни эгаллаши мумкин. Бу билан у Жейсон Стейтэм иштирок этган янги жангари фильмни ортда қолдиради.

Фильмнинг муваффақияти асосан 55 ёшдан юқори бўлган консерватив аудитория фаоллиги билан боғлиқ. Премера куни томошабинларнинг 78 фоизи, жанубий штатларда эса 72 фоизи 55 ёшдан ошган аёллар бўлган.

Режиссёр Бретт Ратнер томонидан суратга олинган фильм 30 январь куни намойиш этилди. Картина Мелания Трампнинг 2025 йил январь ойида Дональд Трампнинг инаугурациясига тайёргарлиги ва Оқ уйга қайтиши билан боғлиқ 20 кунлик даврни қамраб олади.

Фильм бюджети 40 миллион доллар, маркетинг ишларига эса қўшимча 35 миллион доллар сарфланган. Лойиҳа Amazon компанияси томонидан молиялаштирилган.

Танқидчилар фильмни кескин баҳолади: Metacritic — 7 балл, Rotten Tomatoes — 10 фоиз ижобий баҳо. Бироқ томошабинлар орасида фильм катта қўллаб-қувватловга эга бўлиб, аудитория баҳоси 99 фоизни ташкил этди.

Variety ва The Guardian нашрлари фильмни ҳаддан ташқари саҳналаштирилган, мустақил ҳужжатли кино талабларига жавоб бермайдиган лойиҳа сифатида танқид қилди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: