Номаъқулни нони ебсан!..
Ўзи одамзотига иссиқ ҳам совуқ ҳам ёқмайди… Аслида ҳар битта одамнинг кўтарилиш ва пасайиш вақти бўлади. Бунинг боиси одам ҳаддан ортиқ ишлаганида ҳам руҳан ҳам жисмонан толиқади. Ва шу ҳолида ишлашда давом этса ишлари юришмай, кетма-кет одамадсиликларга рўпару бўлаверади. “Ман Сити”нинг донгдор ҳужумчиси Ҳоландда ҳам худди шундай воқеа содир бўлди. У жуда кўп ўйинларда, жуда кўплаб голлар урди. Ҳамма гапирди. Билган ҳам, билмаган ҳам гапирди. Гапларнинг асосийси мақтовлар бўлди. Ва ўша мақтовлар ҳам ҳужумчига салбий тасирни ўтказди. Ва у чарчади. Хатоларга йўл қўя бошлади. Омади келмай қўйди… Демак, дам олиши куч йиғиши керак. Бу эса бироз вақт талаб қилади… Бироқ, энди унинг ишлари юришмаётганини кўрганлар, “мен сенларга нима дегандим. Ҳоланд вақтинчалик демаганмидим? Ана биттаям гол уролмай қолди. Ундан Мармушни ўлса ўлиги ортиқ”, дегувчилар ҳам кўпайиб кетди. Аммо улар, Ҳоланднинг омадсизликлари вақтинчалик эканлигини билишмайди. Вақти соати келиб у яна “гуриллайди” . Худди бизни Шомуродов каби…
