Ўзи нимага боргандинг, умрага?! (видео)
Фирибгар. У билан полиция шўғилланаяпди. Ана ушлаб ҳам олибди. Ундан у ёғига нима қилишни ўзлари яхши билишади. Аммо сен нима қилаяпсан?! Шундай жойга бориб, одамларни нима қилганлари, нима қўйганларини видеога олиш билан оввора бўлиб ўтирибсанми?! Тоат-ибодат қилмайсанми?! Ҳамма нарсани эсингдан чиқариб, зикир қилмайсанми?! Тиловат қилмайсанми?! Аллоҳдан билиб-билмай қилган гуноҳларингни кечиришини ялиниб-ёлвориб, йиғлаб-сиқтаб сўрамайсанми?! Бошқа ҳар қандай нарсага кўзинг кўр, қулоғинг кар бўлиши керакмасмиди?! Эсиз!..
