Самарқандда 14 ёшли қизни «хатолик» сабаб ўғирлаб кетганлар қанчага қамалганини биласизми?!

Самарқандда 14 ёшли қизни «хатолик» сабаб ўғирлаб кетганлар қанчага қамалганини биласизми?!

Close-up portrait of alone, stressed young woman sitting in darkness and crying with covering her face with hands.

Самарқанд вилоятида тўрт нафар эркак дўконга нон сотиб олиш учун чиққан 14 ёшли қизни мажбуран машинага ўтқазиб, олиб кетган. Судда айбланувчилар қизни бошқа қиз билан адаштириб юборишганини айтишган, аммо суд бу ҳолатни одам ўғирлаш сифатида баҳолабди. Натижада ҳар бири беш йилга яқин муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Маълум бўлишича, ҳодиса 2025 йил август ойида содир бўлган. Айбланувчилар Nexia автомашинасида ҳаракатланаётган вақтда йўлни кесиб ўтаётган қизни кўриб қолган. Улар қизга нисбатан куч ишлатиб, уни машинага ўтқазган ва маълум вақтдан сўнг яна ўша ҳудудга қайтариб келиб қолдирган.

Суд жараёнида айбланувчилар ўз қилмишини тан олган. Иш материалларига кўра, улар маст ҳолатда бўлган. Суд бу ҳолатни енгиллаштирувчи омил сифатида қабул қилмаган.

Каттақўрғон тумани суди қарорига асосан, айбланувчилар Жиноят кодексининг одам ўғирлаш моддаси билан айбдор деб топилди. Юқори суд инстанцияси ҳам дастлабки ҳукмни ўз кучида қолдирди.

Энг қизиғи улар шу қизни бошқа бир енгилтак қиз деб ўйлашганмуш. У билан жинсий алоқа қимоқчи бўлишган. Зўравонлик, зўрликка уриниш моддалари қўлланмаган. Умрбодга қамаворадиган ери эди ўзи.

Дўстларингизга ҳам юборинг: