Шимолий Кореяда мактаб ўқувчилари «Кальмар ўйини» сериалини томоша қилгани учун қатл этилди
Шимолий Кореяда мактаб ўқувчилари «Кальмар ўйини» сериалини томоша қилгани учун қатл этилди, деб хабар беради Amnesty International ташкилоти қочқинларга таяниб. Шимолий Корея Жанубий Кореядан барча контентни тақиқлайди. Сақлаш 10 йилгача мажбурий меҳнатга, тарқатиш ва кўриш эса ўлим жазосига сабаб бўлади.
