Трамп ва Си Цзиньпин савдо алоқаларини кенгайтириш масаласини муҳокама қилди

Трамп ва Си Цзиньпин савдо алоқаларини кенгайтириш масаласини муҳокама қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп КХР раиси Си Цзиньпин билан “ажойиб” телефон суҳбати бўлиб ўтганини маълум қилди. Суҳбат асосан икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масаласига бағишланган эди.

Трампнинг Truth Social’даги хабарига кўра, суҳбатда қатор муҳим мавзулар муҳокама қилинди: савдо, ҳарбий масалалар, апрель ойидаги Трампнинг Хитой сафари, Тайван, Россия ва Украина ўртасидаги уруш, шунингдек Эрон билан боғлиқ вазият.

Трамп таъкидлашича, томонлар КХРнинг АҚШдан импортни ошириш режасини келишиб олган: нефть ва газ харидлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (жумладан, бу мавсумда соя донасини 20 млн тоннага, кейинги мавсумда 25 млн тоннага етказиш мажбурияти), авиация двигательлари ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Президент Трамп АҚШ ва Хитой алоқалари, шунингдек, ўзининг Си Цзиньпин билан шахсий муносабатлари “жуда яхши даражада” эканини айтиб, кейинги уч йилда ҳамкорликдан кўплаб ижобий натижаларга эришишга ишонч билдирди.

КХР расмийлари ҳам телефон суҳбати ҳақида хабар берган ва уни “муҳокамали ва конструктив” деб баҳолаган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: