Худога шукур-эй! Юрак ҳовучлаб тургандик!.. Элдор…
Элдор Шоумродов Туркия кубоги доирасида «Карагюмрук»га қарши ўйинда, гол урганидан сўнг орадан тўрт дақиқа ўтиб яъний учрашувнинг 26-дақиқасида заҳирага олинган эди. Ҳаммамизни бирдан юрагимизга ғулғула тушди. Нима бўлди? Нега, Элдор бунча тез алмаштирилди? Наҳотки, жароҳат олган бўлса?! Жароҳати оғирмасмикан, деган ўй келди хаёлимизга.
Аммо маълум бўлишича, ўйин пайти Элдор ўзини қандайдир нохуш сезган. Ва бу ҳақда мураббийларга айтган. Шундан сўнг, энг муҳим ҳужумчини майдонда қолдириб таваккал қилишдан қочган мураббийлар штаб уни алмаштиришган. Ҳозиргина хабар олдик. Элдор Шомуродов энди ўзини жуда яхши ҳис этаяпди. Қисқа муддатли кўнгил бузилиши ўтиб кетган. Навбатдаги баҳсда у бемалол майдонга туша олади!..
