Эпштейн иши бўйича эълон қилинган минглаб ҳужжатлар интернетдан олиб ташланди
АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича эълон қилинган минглаб ҳужжатларни, жабрланганларнинг шахсий маълумотлари ошкор бўлгани туфайли интернетдан олиб ташлаган. Файлларни ўчириш қарори, Эпштейндан жабрланганларнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи адвокатлар Нью-Йоркдаги икки судяга ҳужжатларнинг ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини маълум қилганидан кейин қабул қилинган.
Бошқа маьлумотларга кўра, файллар Эпштейн рўйхатида бўлган машҳур одамлар, сиёсатчилар босими остида ўчиртирилган.
