Ҳарбий разведкада ишлаган рус генерал отиб кетилди

Ҳарбий разведкада ишлаган рус генерал отиб кетилди

6 февраль куни Москвада генерал-лейтенант Владимир Алексеевга суиқасд уюштирилди, деб хабар берди РИА Новости.

Тергов қўмитаси маълумотига кўра, Волоколамское шоссесида жойлашган тураржой биносида номаълум шахс генералга бир неча марта ўқ узиб, қочиб кетган. Жабрланувчи шифохонага етказилган.

Айни пайтда гумонланувчини қидириш ишлари олиб борилмоқда, видеокузатув ёзувлари ўрганилмоқда.

Владимир Алексеев Россия Қуролли кучлари Бош штаби Ҳарбий разведка бош бошқармасининг биринчи ўринбосари ҳисобланади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: