«Ҳожи ака» баракангизни берсин энди!..(Видео)

«Ҳожи ака» баракангизни берсин энди!..(Видео)

Саудия Про-лигасининг 21-турида «Ал-Оҳдуд»га қарши ўйинда «Ал-Ҳилол» 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди, голларнинг учтаси жамоанинг дебютанти Карим Бензема ҳисобига ёзилди.

Франциялик юлдуз яқиндагина Жидданинг «Ал-Иттиҳод» клубини тарк этиб, Ар-Риёд гранди «Ал-Ҳилол» сафига қўшилган эди. Маълумотларга кўра, 38 ёшли ҳужумчи билан 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзоланган.

Маълумот учун: Карим Бензема «Ал-Иттиҳод» сафида жами 14 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол киритган эди.

Сўнгги кунларда Саудия футболида бўлаётган воқеалар дунё эътиборини тортмоқда. Хусусан, Бензема «Ал-Иттиҳод» раҳбарияти билан муносабатлари ёмонлашгани ва шартномани узайтириш бўйича таклифдан норози бўлгани учун клубдан кетгани айтилмоқда.

Бенземанинг «Ал-Ҳилол»га ўтиши ҳаммадан кўп Криштиану Роналдунинг эътирозига сабаб бўлди. Роналдуга Саудия Арабистони давлат инвестиция фонди «Ан-Наср»га қараганда «Ал-Ҳилол»га кўпроқ имтиёз бераётгани ёқмаяпти ва совринлардан қуруқ қолиш ўз имижига жиддий таъсир кўрсатишидан хавотирда. Умуман олганда, Роналду сўнгги ўйинларда на майдонда, на атрофида кўринди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: