Интернетда аёллар савдоси авж олмоқда…
Туркиядаги ижтимоий тармоқларда бир қизнинг мурожаати ҳаммани огоҳликка чорлади. Қизнинг айтишича, Туркиянинг Урфа, Килис ва Газиантеп ҳудудларида Dark Web (яширин интернет) орқали қочқин аёллар савдоси авж олган. Унинг сўзларига кўра:
— 18–25 ёшли аёллар ўртача 4 000 доллардан сотилмоқда.
— «Ütopya Market» номли фойдаланувчи айтишича, «Escrow» тизими орқали ишлайди — яъни аёл етказилмагунча пул сотувчига ўтмайди.
— Аёлларни «хоҳласанг никоҳлаб ол, хоҳласанг фоҳишалик учун ишлат» қабилида реклама қилишмоқда. Ҳатто манзилга етказиб бериш хизмати ҳам бор.
— Харидорлар аёлларни қўли боғланган ҳолда «профессионал» топширишганини мақтаб, ижобий рейтинглар қолдиришмоқда.
— Ҳуқуқшунослар бу савдодан тушган пуллар террорчи ташкилотларни молиялаштириши мумкинлигини айтмоқда. Энг даҳшатлиси, бир неча йил аввалги эълонларда ҳатто ёш болалар савдоси учун махфий бўлимлар бўлгани айтилган.
