МОССАД айғоқчиларини қўлга олинди!..
Туркия Миллий разведка ташкилоти (МИТ) Истанбулда ўтказилган «MONITUM» операцияси доирасида Исроил разведкаси (МОССАД) фойдасига жосуслик қилиб келган икки шахсни қўлга олди.
Тафсилотлар:
Қўлга олинганлар: Тадбиркор Меҳмет Будак Деря ва унинг шериги Вейсел Керимоғлу.
Фаолият услуби: Улар халқаро мармар савдоси ниқоби остида МОССАД билан ҳамкорлик қилган.
Вазифалари: Туркиядаги Фаластин фаоллари ҳақида маълумот тўплаш, Ғазодаги муҳим омборларни суратга олиш ва махфий алоқа тизимларидан фойдаланиш.
Жосуслар 2016 йилда Тунисда суиқасдга учраган муҳандис Муҳаммад Зуарийга дрон қисмларини сотиш баҳонасида у билан алоқа ўрнатгани аниқланган.
МИТнинг кузатуви натижасида уларнинг навбатдаги йирик амалиёти (халқаро етказиб бериш занжирига сизиб кириш режаси) фош этилди ва гумонланувчилар ҳибсга олинди.
