Ўлимингизни кутаётган одам… (видео)
Кўп ўқиган. Ҳаётга нисбатан анча-мунча фалсафаси бор аёлга бундай саволларнинг берилиши ноўрин… Аммо яшаб ўтган ҳаётдан қўрқиш… Ҳаммада ҳам шундаймикан? Баъзан одамнинг юраги ортига тортиб кетади. Гоҳ-гоҳида бундан ўттиз, ўттиз беш йил аввалги видео тасвирларни кўриб қоламан. Ўзимни ўзим зўрға танийман. Ўша мен зўрға танийдиган йигитнинг икки-уч лаҳзасида минг битта хато топаман. Энди видеога олинмаганлари қанча?! Бир тасаввур қилиб кўринг-а!..
