Савдо, геология, қишлоқ хўжалиги: Ўзбекистон ва Покистон ўртасида қандай ҳужжатлар имзоланди?
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилишини ўтказгани ҳақида хабар берилганди.
Йиғилишдан сўнг Ўзбекистон президенти ва Покистон бош вазири Қўшма декларатсия ҳамда Икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги баённомани имзолади.
Бундан ташқари, етакчилар ҳузурида қуйидаги икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтди:
- Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2026−2028-йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;
- Ўзбекистон — Покистон Ишбилармонлик кенгашини ташкил этиш тўғрисида битим;
- Ўзбекистон — Покистон ҳудудлараро форумини ташкил этиш тўғрисида шартнома;
- Имтиёзли савдо тўғрисидаги битимга янги товарлар рўйхатини киритиш ҳақида баённома;
- Порт хизматлари ва чегирмалар тақдим этиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Кончилик ва геология соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари ва ривожланиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Фарматсевтика маҳсулотларини назорат қилиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Тўқимачилик ва тикувчилик саноатида ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Рақамли ва ахборот технологиялари соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Маданият соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Буюк Бобурийлар сулоласининг илмий-маърифий, маданий ва меъморий асраш, ўрганиш ҳамда кенг тарғиб қилиш тўғрисида битим;
- Спорт соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Радиатсия ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Экология ва табиий офатлар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Фавқулодда вазиятларни бошқариш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида шартнома;
- Коррупсияга қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва янги психоактив моддалар ва уларнинг прекурсорларининг ноқонуний айланишига қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Озодликдан маҳрум этилган шахсларни жазони ўташни давом эттириш учун топшириш тўғрисидаги келишув;
- Ўзбекистондан Покистонга истеъмол қилиш учун янги узилган олма, анжир, лимон ва аччиқ қалампир экспорти учун фитосанитария талаблари тўғрисида баённома;
- икки мамлакат мудофаа вазирликлари ўртасида “йўл харитаси”.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Покистон ўртасида экспертлар кенгашини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди. Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Покистоннинг Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш бошқармаси билан ҳамкорлик битимини имзолади.
Термиз ва Пешовар, шунингдек, Самарқанд ва Исломобод шаҳарлари маъмуриятлари ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди. Икки мамлакатнинг стратегик тадқиқот институтлари ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олди.
Тошкент давлат шарқшунослик университети ва Пешовар университети ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди.
