Сунъий интеллект АҚШда минглаб иш ўринларини “йўқ қилмоқда”

Сунъий интеллект АҚШда минглаб иш ўринларини “йўқ қилмоқда”

Сунъий интеллект ва технологияларни оптималлаштириш Америка компанияларида оммавий ишдан бўшатишларга сабаб бўлмоқда. Охирги маълумотларга кўра, минглаб ходимлар иш ўрнини йўқотган.

Чалленгер, Грай & Christmas ўтказган тадқиқотга асосан, 2025 йил якунигача АҚШда 75 мингдан ортиқ киши ишдан бўшатилган. Энг катта қисқартиришлар давлат харажатларини қисқартириш сиёсати доирасида амалга оширилган бўлиб, бу сабабли қарийб 294 минг нафар ходим ишсиз қолган. Бозордаги ўзгаришлар эса яна 253 мингдан ортиқ одамнинг иш ўрнини йўқотишига олиб келган.

Йирик компаниялар ҳам қисқартиришдан четда қолмаяпти. Amazon, UPS ва бошқа машҳур корпорациялар меҳнат бозорини “барқарорлаштириш” баҳонасида 52 мингдан ортиқ иш ўрнини қисқартиришга қарор қилган.

Financial Times таҳлилчиларига кўра, пандемия даврида ҳаддан ташқари кўп ходим ишга олинган. Ҳозир эса иқтисодий ноаниқлик ва сунъий интеллектнинг иш ўринларига таҳдиди компанияларни оммавий қисқартиришларга унламоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил сентябрь ойида Google компаниясида сунъий интеллектга оид маҳсулотлар билан шуғулланган 200 дан ортиқ ходим ҳеч қандай огоҳлантиришсиз ишдан бўшатилган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: