Бу ўзбек болалар дунё интернет тармоғини «ёндирмоқда!..» (Видео)
Ижтимоий тармоқларда music.glier номи билан танилган Р.М. Глиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактабининг иқтидорли ўқувчилари интернет тармоғида кутилмаганда машҳур бўлиб кетди. Чиқишни одатий студияда эмас, балки жонли муҳитда ва тингловчилар олдида ўтказиш янада кенг аудиторияга етишида катта аҳамият касб этмоқда.
Бугунги кунда ушбу жамоа йигитларинг қалбга яқин тароналар орқали завқ-шавқ билан ижро этишлари нафақат мамлакатимизда, балки бутун дунёда катта қизиқиш билан кузатилмоқда. Изоҳларда кўришимиз мумкинки, уларни дунёниг турли бурчагидан тинглашмоқда. Ҳозирда инстаграм тармоғига жойланаётган ҳар бир видео миллиондан ортиқ кўрилмоқда. Изоҳларда фақат самимий фикрлар билдирилиб, ёш ижодкорларга омад тилашмоқда.
Сиз ҳам тинглаб қўринг:
