Ҳеч қанақанги жазо-пазо берилмайди. Гап тамом, вассалом!..

Ҳеч қанақанги жазо-пазо берилмайди. Гап тамом, вассалом!..

Британиялик фристайлчи Гас Кенуорти 2026 йилги Қишки Олимпия ўйинлари вақтида ижтимоий тармоқларда эълон қилган сиёсий мазмундаги пости учун жазога тортилмайди. Бу ҳақда The Guardian нашри Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) вакилига таяниб хабар берди.

ХОҚ матбуот хизмати вакилининг таъкидлашича, Олимпия ўйинлари давомида барча иштирокчи спортчилар фикр билдириши ва ўз қарашларини эркин ифода этиш ҳуқуқига эга. Шу билан бирга, ХОҚ спортчиларнинг шахсий ижтимоий тармоқлардаги постларини тартибга солмайди.

Кенуортининг постида АҚШ миграция хизмати фаолияти танқид қилинган ва сенаторларга унинг ишини кучлироқ назорат қилишга чақирган. Спортчи ўз мурожаатида: «Айбсиз одамлар ҳалок бўлди. ICE жамоаларимизда назоратсиз ҳаракат қилишда давом этаётган бир пайтда биз бефарқ тура олмаймиз», — деб ёзган.

Шунингдек, у кузатувчиларини сенаторларга мурожаат қилиб, «ICE ва CBP тузилмаларини жамоаларимиздан олиб чиқиш», уларни молиялаштиришни тўхтатиш ва суд ордерисиз ҳибсга олиш ваколатларини чеклашни талаб қилишга чақирган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: