Нетаняху Мисрнинг ўсиб бораётган ҳарбий салоҳиятидан хавотирланмоқда
Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху Исроил ва Миср дипломатик муносабатларга ва умумий манфаатларга эга эканини, аммо Миср армияси ҳозирда фаол равишда мустаҳкамланаётганини айтган. Бош вазир қўшни давлатнинг ўз ҳарбий салоҳиятини ҳаддан ташқари кучайтиришининг олдини олиш учун воқеалар ривожини диққат билан кузатиб бориш зарурлигини таъкидлаган.
