Қорақалпоғистоннинг собиқ Ички ишлар вазири Жанабай Шилманов 86 ёшида вафот этди
Генерал-маёр Жанабай Шилманов 1940-йил 16-ноябрь куни Қорақалпоғистоннинг Кегейли туманида туғилган. Меҳнат фаолиятини 1962–1965-йилларда Тинч океани ҳарбий-денгиз флоти сафида инструктор сифатида бошлаган. 1980–1981-йилларда “Каскад–2” махсус гуруҳи таркибида Афғонистонда жанговар хизмат вазифаларини бажарган.
Кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик қўмитасида бўлим бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси Давлат хавфсизлик қўмитаси бошлиғининг ўринбосари, 1983–1987-йилларда эса Қорақалпоғистон Республикаси партия қўмитасининг Маъмурий бўлими бошлиғи лавозимларида масъулиятли фаолият олиб борган.
1987-йилдан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, 1991–2002-йилларда эса Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири лавозимида хизмат қилган. Шилманов “Ички ишлар генерал-маёри” олий ҳарбий унвони, 2-даражали “Шон-шараф” ордени ҳамда “Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист” фахрий унвони билан тақдирланган.
