Тошкентда Porsche ҳайдаган тунги пойгачи аёл жазоланди!.. (Видео)

Тошкентда Porsche ҳайдаган тунги пойгачи аёл жазоланди!.. (Видео)

Ижтимоий тармоқларда Тошкент кўчаларида Porsche автомобилида 157 км/соат тезликда тунги ҳайдов акс этган видео тарқалди. Қоидабузарликни иштирокчиларнинг ўзлари тасвирга олиб, интернетга жойлаштирган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳайдовчи аёлнинг шахсини аниқлаб, профилактик суҳбат ўтказди ва тегишли чоралар кўрди. Қандай аниқ жазо қўлланилгани эса маълум қилинмади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: