Энди супер-контракт миқдорини ОТМ раҳбари белгилайди! Ҳа, шахсан ўзи!..

Энди супер-контракт миқдорини ОТМ раҳбари белгилайди! Ҳа, шахсан ўзи!..

Ҳукумат қарорига асосан энди супер-контракт миқдори олий таълим ташкилоти ректори (директори) томонидан белгиланади.

Аввал бу ваколат Давлат қабул комиссиясида эди. Ҳукумат қарори билан Олий таълим ташкилотларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилди.

Унга кўра, Низомнинг 74-банди биринчи хатбошидаги “нисбатан Давлат комиссияси” сўзлари “нисбатан олий таълим ташкилоти ректори (директори)” сўзлари билан алмаштирилди.

Энди ушбу банд қуйидаги таҳрирда баён этилади: Кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон)да тўплаган баллари Давлат комиссияси томонидан белгиланадиган минимал баллдан кам бўлмаган, белгиланган қабул параметрлари доирасида ҳамда қўшимча қабул асосида қабул қилинмаган ва ўқиш истагини билдирган абитуриентларга биринчи ўқув йилида амалда ўрнатилган тўлов-контракт миқдорига нисбатан олий таълим ташкилоти ректори (директори) томонидан белгиланадиган супер-контракт миқдорида тўловни амалга ошириш шарти билан ўқишга кириш ҳуқуқи берилади. Бунда қабул чегараларига 4,05 баллдан ортиқ балл етмаган абитуриентлар учун супер-контракт миқдорлари олий таълим муассасалари ректорлари (директорлари) томонидан базавий тўлов-контрактнинг 3,0 баробаридан кам бўлмаган миқдорда белгиланди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: