… Мен ажрашганман. Ёлғизман. Тўғри эрга тегишим керак. Аммо …

… Мен ажрашганман. Ёлғизман. Тўғри эрга тегишим керак. Аммо …

Албатта ҳар иш Аллоҳдан, ибодатларимда Аллохдан хайрлисини сўрашдан чарчамайман. Балки Аллох шу фейсбукни сабабчи қилиб қўйгандур деб ўйладим. Минг афсус адашибман…
Мен бой одам изламадим, маҳр берасан, бриллиант олиб берасан деган талаблар қўймадим. Фақат бир талабим маникига келиб яшаш бўлди холос. Кейинчалик агар ҳоҳласа, уйига ҳам бориб яшашим мумкин эди.
Шунчаки олий маълумотли, 2-3 та тилни биладиган, соҳаси буйича мутахассис, бир аёлнинг маънавий эҳтиёжларини қондира оладиган ўқимишли мард эркак истадим.
Минг афсус…. Жуда кўпчилик ёзди. Кўпи кўнгилхушлик учун, зерикканидан. Баъзилари ёлғонни уриб, яқинда ажрашганман, буйдоқман озгина ишимни битирволай, унгача романтика қилиб гаплашиб турайлик деб.
Ислом динимизда номаҳрам эркак ва аёл романтика қилиб, жоним асалим деб гаплашиши мумкинми?! Асло йўқ. Астағфируллоҳ. Мен рад қилсам, ҳиссизликда айблашди.
Баъзилари эса, «никоҳ қиламиз, унгачаям домла топгунча бирга қолаверайлик, эр-хотин бўламизку», » борганимда тўғри уйингизда қоламан никоҳгачаям», ёки бўлмасам, «хоп никоҳ қиламиз баъзида эҳтиёжимни қондиргани бораман, қўлингга бир икки сўм бериб келаман» деган юмшоққилиб айтганда аҳмоқона таклифлар беришди.
Тўғрисини айтсам, мен жуда қаттиқ хафа бўлдим, дилим оғриди. Шу постни ҳам йиғлаб туриб ёзяпман. Манимча, интернетда яхши эр топиш мушкул деганлари тўғри шекилли…
Майли. Не бўлганда ҳам Аллоҳдан қўймасин. Харом ниятлиларга Аллоҳ ўзи кифоя қилсин.
Сабрина Аллаярова
Дўстларингизга ҳам юборинг: