Нетаньяху Трамп билан Эрон ядро дастурини кўриб чиқади
Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху, эҳтимол, 11 февраль куни Вашингтонда Америка етакчиси Дональд Трамп билан Эрон бўйича музокаралар ўтказиш учун учрашади. Бу ҳақда Бош вазир девони хабар бермоқда.
«Бош вазир Биньямин Нетаньяху шу чоршанба куни Вашингтонда АҚШ Президенти Дональд Трамп билан учрашиши ва у билан Эрон билан олиб борилаётган музокараларни муҳокама қилиши кутилмоқда», — дейилади хабарда.
