Суданда дрон ҳужуми оқибатида 24 киши ҳалок бўлди

Суданда дрон ҳужуми оқибатида 24 киши ҳалок бўлди

Суданда дрон ҳужуми оқибатида 24 киши ҳалок бўлди.

Мамлакатнинг Шимолий Кордофан штатида жойлашган Раҳад шаҳри яқинида “Тезкор ҳаракат кучлари” (RSF) томонидан амалга оширилган дрон ҳужуми оқибатида 24 нафар тинч аҳоли вакили, жумладан 10 нафар бола ҳалок бўлган. Зарба жанговар ҳаракатлардан қочаётган оилаларни олиб кетаётган автомобилга берилган.

Бу ҳужумдан бир оз олдин RSF Жаҳон озиқ-овқат дастури карвонига қилинган зарба бееган эди. Ҳуқуқ ҳимоячилари ҳужумни халқаро гуманитар ҳуқуқнинг қўпол равишда бузилиши деб атаб, RSF раҳбариятини жавобгарликка тортишга чақирмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: