АҚШда 11 ёшли ўзбекистонлик қиз мактаб автобуси уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди (Видео)
Ню-Ёркнинг Бруклин ҳудудида ўзбекистонлик 11 ёшли Амира Аминова чорраҳада мактаб автобуси уриб кетиши оқибатида вафот этган. Ҳайдовчи воқеани пайқамаган. Унга пиёдага йўл бермаслик ва эътиборсизлик бўйича айблов қўйилган.
Амиранинг қўшнилари чорраҳада ҳамдардлик бурчаги ташкил қилиб, ўйинчоқ айиқча, шамлар ва қизчанинг севимли ширинлиги – оқ шоколад келтирган.
