Ота, анча кексайиб қолибсиз! Қабристонда нима қиласиз ишлаб?! Чолнинг кўзида ёш пайдо бўлди!!!
Ахир савол берувчи, жуда қисқа муддат ичида, зўравонлик сабаб отахон икки фарзандини шу қабристонга қўйганини қаёқдан ҳам билсин?!
Коньяда икки фарзандини турли вақтларда мактабда содир бўлган зўравонлик оқибатида йўқотган ота, болаларининг қабрларига яқин бўлиш учун шу қабристоннинг ўзида ишлай бошлади. Ҳар куни болаларини қабрларини супириб-сидиради. Ҳар куни уларга бир олам гап топиб келади. Ҳар куни «болалари» билан ваҳоланки, қабрлар билан суҳбат қуради. Ҳозир кўнглига биргина шу таскин беролади… Баъзан у ҳам ўзини ўлдиригиси ва тупроқ остида жигаргўшалари билан гаплашишни истайди. Аммо Худодан қўрқади. Жонга қасд қилиш жаҳаннамни сўраб олиш эканлигини у яхши билади. Шу боисдан сабр қилиб юрибди. Қолаверса, у ўрганиб қолди…
