Бу ҳафта об-ҳаво қандай бўлади?

Бу ҳафта об-ҳаво қандай бўлади?

Ўзгидромет хабарига кўра, ушбу иш ҳафтасида Ўзбекистон бўйича нам ҳаво кузатилади. Мамлакат ҳудудининг катта қисмида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

Ҳаво ҳарорати кундузи асосан 12-17 даража илиқ атрофида бўлади, ҳафта ўртасида эса 8-11 даража илиққача пасаяди.

Ҳарорат кечалари нисбатан 7-10 даража илиқ атрофида бўлади, ҳафта ўртасида 3-6 даража илиққача пасаяди.

Республика шимолида ҳарорат кечалари 2 даража совуққача, 3 даража илиқдан 5-10 даража совуққача, кундуз кунлари 3-8 даража илиқдан 0-5 даража совуққача ўзгариб туради.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, 13-18 м/с гача кучаяди, 9-10 февралда айрим жойларда баъзида 20-25 м/с гача кучайиши мумкин.

Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), вақти-вақти билан кучли бўлади. Қор кўчиши хавфи бор.

Тошкентда бугун кечга томон ёмғир ёғади. Ҳарорат кундузи 14-16 даража илиқ бўлади.

10-13 февралда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари асосан 11-16 даража илиқ бўлади, 11 февралда 8-10 даража илиққача пасаяди. Ҳарорат кечалари 8-10 даража илиқдан 3-5 даража илиққача ўзгариб туради.

Шамол 3-8 м/с теликда эсади, вақти-вақти билан 9-14 м/с гача кучаяди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: